Анализ сўзининг луғавий маъноси–мураккаб тизимни таркибий қисмларга ажратиб, ўрганиш яъни таҳлил этиш маъносини англатади. Аналитик кимё – кимё ва физика қонунлари асосида моддаларни атом, молекуляр, фазовий тузилишини ўрганувчи, сифат ва миқдорий таҳлил усул ва услубларини ишлаб чиқувчи, кимё фанининг алохида бўлимидир. Фаннинг мақсади – модда ва ашёларни сифат ва миқдорий таҳлил этиш, вазифаси – мавжуд таҳлил усулларини тақомиллаштириш ва таҳлилни янги усулларини кашф этишдан иборатдир.