Таҳлил сўзининг луғавий маъноси – мураккаб тизимни таркибий қисмларга ажратиб ўрганиш, яъни таҳлил этиш маъносини англатади.
Аналитик кимё – кимё ва физика қонунлари асосида моддаларнинг атом, молекуляр, фазовий тузилишини ўрганувчи, сифат ва миқдорий таҳлил усул ва услубларини ишлаб чиқувчи, кимё фанининг алоҳида бўлимидир.
Аналитика 2 га бўлинади: 1) сифат 2) миқдор.
Таҳлил усули 3 га: 1) кимёвий 2) ускунавий 3) биологик.