“Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси” фанига бағишланган ушбу китобда уч соха - боғловчи модда, керамика ва шиша ишлаб чиқариш технологияси хақида сўз юритилади. Унда систематик равишда боғловчи модда, керамика ва шишалар классификацияси, уларнинг асосий махсулотлари-гипс, охак, цемент, қурилиш ғишти, сопол, чинни, оловбардош материал, техника керамикаси маҳсулоти, шиша, биллур, ситалл каби материал ва буюмлар ишлаб чиқариш технологиясининг асослари ҳақида маълумотлар келтирилади. Китобда маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг қисқача тарихи, маҳсулот хом-ашъёси ва тури, уларнинг асосий хусусиятлари ва ишлатилишига оид маълумотлар берилган.
Китоб олий ўқув юртларининг кимё, кимёвий технология ва қурилишга оид ихтисосликларни ўзлаштирувчи талабалари учун мўлжалланган. Ундан илмий мутаҳассислар, ишлаб чиқаришдаги мухандис ва техник ходимлар ҳам фойдаланишлари мумкин.