Ўрта Осиё хонликларида етиштирилган пахтанинг асосий истеъмолчиларидан бири Россия ҳисобланган. Рус саноатнинг ривожланишига қараб пахтага бўлган талаб ҳам ортиб борган. 1850 – 1853 йиллар давомида Россияга Бухородан 25,2 минг пуд, Хивадан 25,7 минг пуд, Тошкент ва Фарғонадан эса 7,7 минг пуд пахта келтирилган .