Демократик жамият, адолатли ҳуқуқий давлат барпо этаётган мамлакатимиз тил сиёсати масаласида ҳам ҳудудида истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг шаъни ва ғурурига тегмайдиган, уларнинг инсоний ва конституциявий ҳуқуқларини поймол қилмайдиган, тенг ҳуқуқлилигини таъминлайдиган тил қонунини қабул қилишга интилди. Чунки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 130 дан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари истиқомат қилади. “ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилиш, уни мажбурий жорий қилиш ёки бошқа тиллар имкониятларини пасайтирган ҳолда унга сунъий равишда алоҳида нуфуз, обрў яратишни англатмайди. Аксинча, бу тарихий воқеа илк марта Ўзбекистон тарихида унинг ҳозирги замон тил сиёсати учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади” /