200 мл сиғимли, юмалоқ тубли, икки оғизли колба томизгич воронка ва кальций хлорид трубкали қайтарма совиткич билан жиҳозланиб, унга оксид пардасидан тозаланган ва майда кесилган 7,7 г натрий ташланади ва томизгич воронкадан кальций хлорид билан қуритилиб ҳайдалган 24,6 мл бутил бромид минутига 20-30 томчи қуйилади. Колба вақт-вақти билан чайқатилиб, температура кўтарилиб кетмаслиги учун совуқ сувда совитиб турилади. Реакция тамом бўлиши учун реакцион аралашма 1 соат давомида сув ҳаммомида қиздирилади