Ушбу услубий қўлланма “Тиббий билим асослари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш” курси билан мувофиқ ҳолатда ёзилган. Ҳозирги шароитда гигиеник тарбия ва аҳолини тиббий маданияти даражаси етарли бўлмаган ҳолатда махсус тиббий билимларни эгаллашга эҳтиёж туғилди. Бу савол айниқса олий гуманитар таълим системасида долзарб. Услубий қўлланмада нафас, юрак, овқат ҳазм қилиш, буйрак, руҳий касалликлар, нур касаллиги ва турли заҳарланишларнинг клиник белгилари тўлиқ ёритилган.