Ипдан сиртмоқ ясаб, новданинг юқори томонидан боғланади. Боғланган новдани бир неча барг билан ўсимликдан кесиб олиб тарози елкасига (шайининга) илиб, тезда 0,01 г гача аниқликда тортилади ва тортилган вақт ёзиб қўйилади. 20-30 минут вақт ўтгандан кейин қайта тортилади. Шундан кейин барглар сатҳи аниқланади. Бунинг учун барглар новдадан узиб олиниб, қоғоз устига бир текис қилиб ёйиб қўйилади.