Қизил (антоциан) рангли пиёзнинг пастки эпидермисидан устара билан 2-3 та юпқа парра олиб, уни 1,0 KNO3 эритмасига 1 соат солиб қўйилади. Сўнгра битта бўлакчаси буюм ойнасига қўйилиб микроскопда ҳужайраларнинг жойланиши кузатилади ва шу эпидермис бўлакчасидаги ҳужайралар устара билан кўнгдалангига кесилади. Унга бир томчи 1,0 KNO3 эритмасидан томизилиб, қоплағич ойна билан ёпилади.