Ғаллаорол халқининг фольклор йўналишидаги қўшиқ ва куйларида ўзига хос оҳанг, сўзлар уйғунлиги, мусиқий устамонлик ижро йўлларининг бошқа жойларда учрамайдиган каби жиҳталари билан катта фарқ борлиги кўриниб туради. Тўғри, айрим қўшиқлар оҳанглари, сўзлари бошқа вилоятлар туб аҳолсининг қўшиқларига ҳам ўхшашлик тамонлари борлиги бу қўшиқ шу вилоятдан олинган ёки ўрганилган вилоят аҳолиси қўшиғи деган фикрларнинг тасдиқланмаслигини қайта таъкидлаган бўлур эдим. Чунки Ўзбекистонимизнинг қайси бир гўшасига борсангиз ўзининг урф-одатлари, қўшиқлари, расм-русумлари бор. Бу факторларнинг бизнинг миллатимиз санъатининг бойлигидан яъни юқоридаги фикрларимизга қайтадиган бўлсак, ҳар бир жойдаги маҳаллий ижрочиларнинг ҳар доим ҳам ёшлари бир хил бўлавермайди, чунки репертуар танлашда усталик билан ижрочилар ҳам бир-биридан фарқ қилса ана шу ҳолат қатнашчиларга мос қўшиқлар, рақслар, куйлар танланади.