Борлиқнинг ажралмас белгилари ичида унинг мавжудлик усулини ифода этувчи хусусияти ҳаракатдир. Борлиқ ҳаракатсиз ўзининг тизимий яхлитлигини сақлай олмайди. Ҳаракат энг аввало ички зиддиятли жараёндир, яъни у буюм, воқеа-ҳодисадаги барқарорлик ва беқарорликнинг, ўзгариш ва осойишталикнинг бирлигидан иборат. Ҳаракат, бир томондан, моддий жисмлар ўртасидаги ва уларни ташкил этувчи унсурлар ўртасидаги алоқадорликнинг натижаси, иккинчи томондан, улардаги ўзгаришлар сифатида намоён бўлади.