Ўзбекистон иқтисодиётида саноат ишлаб чиқариши етакчилик қилади. У мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутиб, халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун моддий-техника воситаларини тўхтовсиз такрор ишлаб чиқариш манбаи сифатида фаолият кўрсатади, иқтисодий районларнинг, вилоятларнинг, ижтимоий ишлаб чиқариш техникавий даражасини белгилаб беради ҳамда моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ҳолатига таъсир кўрсатади.