«Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достони туркий халқларнинг ўғуз тоифаси яшайдиган ҳудудларда кенг ёйилган бўлиб, ундаги тасвирга олинадиган воқеалар ва образлар силсиласи ҳамда мотивлар тизими нуқтаи назаридан келиб чиқиб, асарнинг туркман версиясини таҳлил қилган таниқли олим Х.Г.Кўрўғли достоннинг тарихий асосларга эга эканини, образнинг прототипи сифатида Диёрбакр шаҳрида 1587-1628 йилларда ҳукмронлик қилган Шоҳ Аббос I Сафавийни кўрсатади. Достондаги Шовалад ҳам ўша даврдаги саркардалардан бири бўлиб, унинг ҳам тарихий шахс эканини қайд қилади.