Давлат ва жамият ҳаётини эркинлаштириш, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари механизмини яратиш борасида жаҳондаги етакчи давлатлардан андоза олишимиз билан бирга минг йиллардан бери шаклланган миллий урф-одат ва анъаналар, аждодларимизнинг бой меросини ўзлаштирган ҳолда жамиятимизни янада демократлаштириш имконига эга бўламиз.