Маълумки, Ўзбекистонимизнинг мустақил давлатга айланиши натижасида ватанимиз дунёга юз тутди. Хорижий мамлакатлар билан савдо, иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар йўлга қўйилди. Дипломатик алоқалар ҳам ўрнатилди, БМТ аъзоси бўлдик, қадриятларимиз тикланди ва тикланмоқда, жаҳон интеграцияси жараёнларида фаол қатнашаяпмиз. Бунинг натижасида юртимизда хорижий тилларга бўлган қизиқиш мислсиз ошди.