Маълумки «Жисмоний тарбия назарияси ва уни ўқитиш методикаси» фани махсус етакчи фан бўлиб, бўлажак жисмоний маданият мутахасисларини илмий назарий ва назарий-амалий билимлар билан қуроллантиради. Талабаларни таълим тарбияга оид махсус билимлар ҳамда уларни жисмоний маданиятга хос томонларини ўзлаштиришга ёрдам беради. Шу боис ҳам бўлажак мутахасислар учун ушбу ўқув предметидан эгаллаган билимларнинг аҳамияти катта.