БМИ кириш, асосий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмида БМИ мавзуининг долзарблиги, назарий ва амалий аҳамияти, эълон қилинган ишлар тавсифи, БМИга қўйилган вазифалар баён қилинган.
Асосий қисмда сифат даражалари уларнинг маъноси, тузилиши, гапдаги вазифаси ва қўлланиши, сифатнинг ўзига хос хусусиятлари аниқ мисоллар ёрдамида баён қилинган. Бундан ташқари машҳур тилшунос ва грамматист олимлардан В.Юнг, Х.Буша, Л.В.Шчерба, Л.Шуттерлинларнинг сифат ҳақидаги фикрлари ўрганиб чиқилган, уларни атрофлича таҳлил этилган ва шу асосда ҳулосалар келтирилган. Шунингдек, иш жараёнида мавзуга оид интернет материалларидан ҳам етарлича фойдаланилган.
БМИ ниҳоясида иш юзасидан керакли хулосалар чиқарилган ва мавзуга оид фойдаланилган адабиётлар рўйхати кўрсатилган.