Новогален препаратлари 19-аср охирида германия ва францияда ишлаб чиқарила бошланди. Ўша вақтларга келиб, юрак қон томири касалликларида ўсимликлардан олинган дори турларини ишлатиш имкониятлари қидирила бошланди, лекин настойка ва экстрактлар таъсир этиш тезлиги бўйича бу талабга жавоб бера олмас эди. Шунинг учун уларни инъекцион дори тури сифатида ишлатиш долзарб масалага айланиб қолди. Бизда юрак гликозидлари сақловчи препарат адонилен биринчи марта 1923 йилда ишлаб чиқарилди. Кейинчалик ишлаб чиқариш технологияси такомиллаша бориб, бошқа гурух биологик фаол моддалар сақловчи доривор ўсимликлардан новогален препаратлари ишлаб чиқарила бошланди. Улар доривор ўсимликлардан олинган бўлиб, ўз таркибида таъсир қилувчи иоддалар мажмуасини табиий ҳолда сақлайдиган ва ёт моддалардан тўла тозаланган, турғунлаштирилган бўлиб, таъсир қилувчи моддаси бўйича баҳоланади. Бу билан улар настойка ва экстрактлардан фарқ қилади.