Қуюқ ва қуруқ экстрактлар турли синфларга мансуб, таркибида биофаол моддалар бўлган ўсимлик хом ашёларидан олиниб, махсус гурухни ташкил қилади. Уларни олишда ажратувчи сифатида ҳар хил қувватли этил спирти, диэтил эфири, хлорэтан, сув, хлораформ, яммиак, нордонлаштирилган сувлар, метилен хлорид ва хладонларни ишлатиш мумкин. Чунки тайёр маҳсулот таркибида ажратувчи деярли бўлмайди. Қуюқ экстрактларнинг ўзига хос хусусияти улардаги намлик тез суюқланади ва моғорлайди, қуруқларда эса намлигини йуқотиб, бўлакларга айланиб қолади.