Булар экстрактларнинг махсус гуруҳи бўлиб, дорихона шароитида сувли ажратмалар тайёрлаш учун ўсимлик хом ашёси ўрнига ишлатишга мўлжалланган. Дорихона шароитида ўсимлик хом ашёси таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни сақлаб қолиш сабабли бахоланмайдиган дори тури бўлган суюқлик - ажратмалар учун мухимдир. Уларни аниқ бахоланган концентрат экстрактлардан тайёрлаш махсулот сифатини, беморларга хизмат қилиш маданиятини ошириш имконини беради. Шунга кўра иложи борича бу гуруҳ препаратларини концентратлардан тайёрлашга ўтиш мақсадга мувофиқдир. Улар суюқ ва қуруқ бўлади. Суюқ концентрат экстрактларни тайёрлаш ажратма олиш, ёт моддалардан тозалаш, бахолаш каби технологик босқичлардан иборат.