Ҳиқилдоқ шиши кўпинча патологик жараённинг белгиcи сифатида кузатилади. У яллиғланиш, аллергик реакция ёки бошқа сабаблар натижасида юзага келади. Хикқилдок шиши ҳиқилдоқ ангинасида, флегмонали ларингитда, ҳиқилдоқ усти абцессида, ҳалқум, унинг ён ва орқа бўшлиқлари, бўйин умуртқалари соҳаси, тил илдизи ва оғиз бўшлиғи тубининг йирингли жараёнларида ривожланади.