Настойкалар сифати давлат фармакопеяси ва норматив техник ҳужжатлар асосида текширилади. Настойкаларнинг ташқи кўриниши, спирт қуввати ёки зичлиги, қуруқ қолдиқ, оғир металлар ва таъсир этувчи модда миқдори текширилади. Настойкалар хиди ва мазаси, ташқи кўриниши хом ашё билан бир хил ва тиниқ бўлиши керак. Настойкалар таркибида спирт қуввати расмий усулда қайнаш харорати бўйича, ҳайдаш усулида (дис¬тилляция усули) ва норасмий —рефрактометрик, қуруқ қолдиқ бўйича ва хлороформ ёрдамида аниқланади.