Ҳозирги вақтда ахборот шу қадар кўпки, уни анъанавий усуллар ёрдамида тезкор таҳлил қилишнинг иложи йўқ. XX асрнинг сўнгги ўн йилликларида ахборот тизимларининг янги кўринишлари вужудга келади. Бундай ахборот тизимларидан бири географик ахборот тизимидир. Географик ахборот тизими (ГАТ) -- бу мавжуд оламнинг объектларини, ҳамда сайёрамизда рўй бераётган ҳодисаларни хариталаш ва таҳлил қилиш учун керак бўладиган замонавий компьютер технологаяларидир.