Ушбу монографияда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида жиноят қонунини либераллаштиришнинг асосий йўналишлари, жумладан, жазо тизими, жиноят учун жазо тайинлаш, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш, вояга етмаганлар жавобгарлигини либераллаштириш масалалари ўз аксини топган. Ишда жиноят қонунини либераллаштириш жараёнида унинг Умумий қисмига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар таҳлил қилинган бўлиб, улар ўқувчига суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида жиноят қонунчилигида амалга оширилган ўзгариш ва муҳим янгиликларни ўрганишда ёрдам бериши мумкин.