Маълумки, мамлакатимиз мустақиликка эришганидан сўнг ўз олдига ҳуқуқий демократик давлат қуриш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишни мақсад қилиб қўйди. Бундай улуғ мақсад йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг таркибий қисми бўлган ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида давлат, жамият, фуқаро, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларига давлат ёндашуви жиддий такомиллашмоқда.