Ер куррасининг биосфера қобиғида яшовчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг турли шакллари, кўринишлари ва турлари экотизимларда ранг-баранглигидан кўра, хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Чунки экологик тизимда организмлар нафақат ранг-баранглиги, балки каттаю-кичиклиги, маълум бир ишларни, функцияларни бажара олиши, муайян табиий жараёнларда қатнашиши билан ҳам иштирок этади.