Жисмоний тарбия ва спорт инсон учун фақат жисмонан чиниқтириш воситаси бўлиб қолмай, балки маънавий жиҳатдан тарбиялашнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Халқимиз азал-азалдан таълим-тарбияга оид бой меросга эга бўлиб, авлодларда инсонпарварлик, камтарлик, дўстлик, меҳр-муҳаббат, биродарлик каби умуминсоний фазилатлар қаторида чинакам жисмонан баркамоллик сифатларини ҳам тарбиялаб келганлар.