Ушбу маъруза матни бакалавриат таълим стандартларига киритилган ва мутахассислиги касб таълими йўналиши талабаларига мўлжалланган. Унда ёш физиологиянинг предмети, Ўзбекистонда ёш физиологияси ва гигиенаси фанининг қисқача ривожланиш тарихи, ирсият ва муҳит хақида, олий нерв фаолиятининг ёш хусусиятлари тўғрисида, нафас олиш органлари ва овоз аппаратининг ёш хусусиятлари ва гигиенаси кенг ёритилган.