Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичи учун иқтисодий ўсиш омилларининг сифат жиҳатдан такомиллашиб бориш жараёни хосдир. Фан-техника тараққиётининг илғор натижаларини қўллаш, ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш, юқори самарали техника - технологиялардан фойдала¬ниш билан бир қаторда, энг муҳими, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бу борадаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.