Маълумки, маънавий тарбия қанча эрта бошланса, у инсонга шунчалик чуқур сингийди, чунки “маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради”. Шу боис “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” томонидан республикамиз таълим тизими олдига таълим тизимининг барча босқичларида ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, ўқувчиларга миллий маънавий қадриятларни сингдириш вазифаси қўйилган.