Ҳиндистон Республикаси — Жанубий Осиёдаги давлат. Ҳудуди – Шимолдан-жанубга 3214 км, ғарбдан шарққа 2933 км га чўзилган. Шимолда Ҳимолай тоғлари, ғарбда Арабистон денгизи, шарқда Бенгалия қўлтиғи билан ўралган. Ҳиндистон таркибига Арабистон денгизидаги Лаккадив ва Аминдив ороллари, Бенга¬лия қўлтиғидаги Андаман ва Никобар ороллари ҳам киради.