Ҳавола қилинаётган услубий қўлланмага эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари, тасодифий миқдорларнинг тақсимот қонунлари, вариацион қаторларни тузиш, статистик характеристикаларни ҳисоблаш, тақсимот параметрларини статистик баҳолаш, статистик гипотезаларни текшириш ҳақида маълумотлар келтирилган. Услубий қўлланма университет талабалари учун мўлжалланган. Унга киритилган маълумотлар университетларнинг тарих ва жисмоний маданият мутахассисликлари учун «Математик статистика» фанларининг амалдаги ўқув режасига мос келади.