Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки йилларданоқ энг муҳим вазифалар қаторидан мамлакат аҳолиси ва ҳудудини турли хил фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари ўрин олди. Республикамиз Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида таъкидланганидек: «Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган». Ватанимизнинг яхлитлиги, аҳоли хавфсизлиги таҳдиди тўғрисида Президентимиз «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» асарида ҳам батафсил тўхтаб ўтганлар.