Эркин иқтисодий зоналарда алоҳида халқаро ҳуқуқий статус жорий этилади. Лекин у қаерда жойлашишидан қатъий назар, шу мамлакатнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади, барча амалиётлар (ер ажратиш, фирма ва компанияларни ташкил этиш, чегарадан юкларни, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, бож тўловлари, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар, қайси валюта ёки валюталар тўлов воситасини ўташи, ҳудудни бошқариш тартиби ва бошқалар) қабул қилинган қоидалар асосида тезкорлик билан бажарилади.