Таржима жамиятда янгича муносабатлар, қарашлар қарор топишига хизмат қилади. Таржима туфайли миллий адабиётлар ўртасидаги алоқаларнинг маҳсули сифатида янги ғоявий йўналишлар, янгича сюжет, жанр шаклланади. Таржима Ватан адабиётига янги образлар, бадиий-тасвирий воситалар ҳадя этади. Бир сўз билан айтганда, таржима - аслиятни қайта яратиш, қайта талқин этиш санъатидир.