Талабаларни шифобахш жисмоний тарбиянинг ҳомиладорликда, туғиш ва туғишдан кейинги даврда, ҳар хил гинекологик касалликларда ва жарроҳликда қўлланилишининг ўзига хослиги ва аҳамияти билан таништириш.
Ўқитилаётган фан орқали талабаларда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялаш, яъни ўзини жамиятнинг аъзоси эканлигини ҳис этиш, ўз меҳнати билан миллат саломатлигини яхшилаш ва мустаҳкамлаш, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосининг меҳнати ва иш қобилиятини ошириш ва мустаҳкамлаш. Шу мақсадларга эришиш учун профилактик ва реабилитацион тадбирларни, шифобахш жисмоний тарбия воситаларини қўллаш.