Ўсимликлар дунёсининг пайдо бўлиши тарихи ернинг пайдо бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир. Ернинг пайдо бўлгандан токи ҳозирги замонгача қанча вақт эра, давр, аср ва йиллар ўтди. Ернинг тахминан 4,5-7 млрд йил илгари пайдо бўлган деб ҳисоблашади. Шу вақт ичида унда неча минглаб ўсимлик турлари ва ҳайвонлар турлари яшаб ўтиб, қирилиб кетди. Ҳозирги кунга келиб ер юзасидаги ўсимлик турларининг сони 500 мингдан ортиқроқ ҳисобланади. Ер куррасида тарқалган ўсимликлар турли–туман бўлиб, улар орасида сувўтлар, бактериялар, замбуруғлар, уруғли ўсимликлар, жумладан очиқуруғли ва ёпиқ уруғлилардир.