"Биз - Ўзбекистон Республикасининг ёшлари:
- конституциявий ҳуқуқларимиздан ва қонунларда белгилаб қўйилган кафолатлардан фойдаланиб;
- халқимизнинг бой тарихий меросига ворислик, истиқлол йилларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига дахлдорлик туйғусини;
- ватанимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг шон-шуҳрати, нуфузи ва обрўсини дунё миқёсида юксалтириш, халқимизнинг келажаги буюк давлат қуришдек эзгу мақсадини рўёбга чиқариш бугун камол топаётган авлоднинг зиммасида эканлигини;
- юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишга фаол ва муносиб ҳисса қўшиш ўзимизнинг фарзандлик ва фуқаролик бурчимиз эканини чуқур ҳис этиб;
- миллий ғоямизга содиқ, имони бутун, эътиқоди мустаҳкам, оташин ватанпарвар, ижтимоий фаол, меҳнатсевар, ташаббускор кишилар бўлиб вояга етиш аввало ўз саъйи-ҳаракатимизга боғлиқ эканини тўла англаб, Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати сафига бирлашганмиз.
"