Функция тушунчаси математиканинг асосий фундаментал тушунчаларидан бири бўлиб, улар алоҳида назария сифатида ўрганилади ва турли математик ҳамда амалий масалаларни ечишда самарали қўлланилади. Университет, педагогика институтларининг математика, математика-информатика бакалавриат йўналиши ва магистратура мутҳассисликларида “Функциялар назарияси” фани ўқитилиши режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ва «Давлат таълим стандартлари» талабларидан функциялар назарияси фанини ўқитишнинг умумий мақсад ва вазифалари келиб чиқади.