Ўтган давр мобайнида, айниқса, мустақил тараққиётимизнинг дастлабки йилларида енгиб ўтиШортикизга туғри келган улкан қийинчиликлар, муаммолар, тахдид ва синовларга қарамасдан, Ўзбекистан иқтисодиёти 20 йил давомида қарийб 3,4 баробар, ялпи ички мҳсулот аҳоли жон бошига 2,5 баробар, ўртача иш ҳақи 14 баробар ўсганини, бу даврда мамлакатимиз аҳолиси 8 миллион 244 минг кишига кўпайиб, ҳозирги кунда 28,5 миллион нафарни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, бундай улкан натижа-ларга эришганимизни, чиндан ҳам тасаввур қилишнинг ўзи қийин.
Аҳолининг ялли даромадлари амалдаги хисоб-китоблар бўйича 8,6 марта ошди. Айни пайтда бу кўрсаткичнинг 47 фоизи биз учун мутлақо янги бўлган мулк шакллари ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардир.
Таъкидлаш жоизки, қурилаётган чора-тадбирлар туфайли ўртача даромадга эга бўлган аҳолининг улуши ўсиб бормокда. Экспертлар томонидан билдирилган хулосаларга кўра, ўртача даражадаги барқарор пул даромадларига эга бўлган уй хўжаликларининг улуши 2010 йил якунлари бўйича 60 фоизни ташкил этган. Холбуки, 1990 йилда бу кўрсаткич 18 фоиздан иборат эди.