"Тўқимачилик корхоналарида сифат тизимини назорат қилиш ва бошқаришни жорий этишда ҳалқаро стандартлар талабини қондирувчи сифатли маҳсулот ишлаб чиқишида, талаб даражасидаги маҳсулот сифатини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш учун етарли базага эга. Бу тизимлар маҳсулот сифатини назорат қилиш ва бошқаришда уни самарадорлигини янада оширишда қўшимча имкониятлар яратади ва рақобатбардошлигини таъминлайди.
Бу эса бир томондан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатлари жаҳон андозаларига мос бўлишини таъминласа, иккинчи тарафдан халқ фаровонлигини ўсишига олиб келади, демак, мамлакатимизнинг халқаро миқёсда мавқеини оширади. Келажакда Ўзбекистон Республикаси Буюк давлат бўлиши учун етарли даражада иқтисодий имкониятлар яратишда маҳсулот сифати, унинг ҳолисона баҳоланганлиги ва чет элда тан олиниши жуда катта аҳамият касб этади.
"