Турли селекцион навлардан йигирилган иплар хоссаларининг тахлили.

Турли селекцион навлардан йигирилган иплар хоссаларининг тахлили.
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2015
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-13 09:42:01
"Мавзунинг долзарблиги. Ҳаридоргир рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ипнинг истеъмол сифатини ҳамда технологик сифатини белгиловчи омилларни аниқлаш ва уни бошқариш масаласи ўта долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ишнинг мақсади ва вазифалари. Пахта толасининг турли селекцион навлари аралашмасидан ип йигиришдан, шу селекцион навларнинг ип хоссаларига таъсирини тахлил қилишдан иборат. Наманган вилоятида етиштирилаётган пахта толасининг турли селекцион навлари, сифат кўрсаткичлари, сифат кўрсаткичларини аниқлаш асбобларини турлари ва ишлаш тартиби, ип йигириш корхоналарида аралашма таркиби ва турли селекцион навлардан йигирилган иплар хоссаларининг тахлил қилишдан иборат. Тадқиқот объекти ва предмети. «Наманган тўқимачи» МЧЖ корхонасидаги мавжуд техника ва технологияси, тўқимачилик маҳсулотларини сифатини назорати, сифат назоратини техника ва технологияси. Тадқиқот предмети ярим маҳсулотлар ва 18,5 ва 20 тексли ип. Тадқиқот услубияти ва услублари:. Стандарт талабларидан келиб чиқиб белгиланади ва амал қилинади.Сифат назоратини амалга оширишда ўлчашнинг механик мосламалари, статик, динамик синов жиҳозлари, электрик усулда ишловчи автоматлаштирилган узиш машиналарида амалга оширилади ва субъект иштрокисиз статистик кўрсатгичлар сон, жадвал ва график кўринишида олинади. Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси. Толали аралашма тайёрлашда турли селекцион навлардан фойдаланиш бўйича умумий концепцияларни ишлаб чиқилди. Аралашма таркибидаги толанинг хоссалари билан ип хоссалари орасидаги боғлиқликни аниқланди. Толанинг хоссаларидан келиб чиқиб аралашма танлаш ва истеъмолчиларнинг маҳсулотлар сифатини яхшиланиши борасидаги умумий масалаларни ҳал этишдаги тутган ўрнини аниқлаб берилди. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи. «Наманган тўқимачи» корхонасида белгиланган сифат кўрсаткичларга эга бўлган ип йигириш имконини берувчи турли маркадаги толалар аралашмасидан ишчи типли (лот) сараланмалар тузиш бўйича тавсиялар берилди.. Иш тузилиши ва таркиби. Диссертация иши муқадимма, учта боб, умумий ҳулосалар, фойдаланган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот иши ... бетда, ... жадвалда ифодаланган. Бажарилган ишнинг асосий натижалари. Толали аралашма таркиби аниқланиб, уларни ипнинг физик-механик хоссаларига таъсири ўрганилди. Ярим маҳсулот ва ипни сифат кўрсаткичларини янада яхшилаб жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси. «Наманган тўқимачи» корхонасида. ҳам хом ашё қабул қилиш, ҳар хил ҳомаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни бошқа цехларда қабул қилиш, тайёр маҳсулот чиқариш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди. Умуман “Трючлер” фирма ускуналарида муқобил вариантда ишлаб чиқилган ип Uster Statistics-2013 андозада белгиланган I нав кўрсаткичларига мос келди. "

Дабавлено : 2021-04-13 09:42:01

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш