"Мавзунинг долзарблиги. Йигирув корхоналарда маҳсулот сифатини аниқлашнинг хозирги кундаги ахволи ва синов лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлигини ўрганиш.
Ишнинг мақсади ва вазифалари. Йигирув корхонасида сифатни бошқариш, сифатни бошқариш тизими ва мезонлари билан танишиш ва.сифат назоратини такомиллаштиришдаги тутган ўрнини баҳолашдан иборат.
Тадқиқот объекти ва предмети. Фагғона водийсидаги йигирув корхоналари, уларда ишлаб чиқарилаётган махсулот турлари ва уларни сифатини аниқлаш лабаратория жиҳозлари.Тадқиқот предмети хар хил чизиқли зичликдаги иплар ва сифатини аниқлаш лабаратория жиҳозлари..
Тадқиқот услубияти ва услублари:. Стандарт талабларидан келиб чиқиб белгиланади ва амал қилинади.Сифат назоратини амалга оширишда ўлчашнинг механик мосламалари, статик, динамик синов жиҳозлари, электрик усулда ишловчи автоматлаштирилган узиш машиналарида амалга оширилади ва субъект иштрокисиз статистик кўрсатгичлар сон, жадвал ва график кўринишида олинади.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси. Фарғона водийсидаги тўқимачилик корхоналарида маҳсулот сифатини аниқлашнинг хозирги кундаги ахволи. Тўқимачилик корхоналарда маҳсулот сифатини аниқлашда сифат назоратини тезкор тахлили. Маҳсулот сифатини тезкор тахлил қилиш асбоблари ва қурилмаларининг қўлланилиши ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларнинг самарадорлигига таъсири, ип сифатини жаҳон андозаларига мос бўлишини таъминлашдаги ўрнини аниқлашдан иборат.
Иш тузилиши ва таркиби. Диссертация иши муқадимма, учта боб, умумий ҳулосалар, фойдаланган адабиётлар рўйхатидан иборат. Тадқиқот иши ... бетда, ... жадвалда ифодаланган.
Бажарилган ишнинг асосий натижалари. Тўқимачилик маҳсулотларини текширишда ишлатиладиган синов лаборатория жиҳозларини янги, прогрессив ютуқларини тез ва кенг кўламда ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш натижасида технологик жараёнларнинг самарадорлиги ошиб, ип сифати жаҳон андозаларига мос бўлиши таъминланади.
Ўлчаш асбобларининг сифатини, ускуналарнинг аниқлиги ва ишончлилигини ошириш юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш гаровидир.
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси. Сифатни бошқариш биринчи навбатда жамият тараққиётини юксалтириш билан боғлиқ, иккинчидан иқтисодий юксалишнинг негизи эканлигини инобатга оладиган бўлсак, тўқимачилик корхоналарида маҳсулотнинг сифати ишлаб чиқариш жараёнида шаклланиши билан бир қаторда маҳсулотнинг сифати барча технологик босқичларида қатий ушлаб турилиши шарт.
"