Ушбу услубий қўлланмада ўсимликларнинг экофизиологияси бўйича маълумотлар жамланган. Унда ўсимликларнинг ҳимояланиш имкониятлари, иссиққа, қурғоқчиликка чидамлилиги, маданий ўсимликларни қурғоқчиликка чидамлилигини ошириш, паст ҳароратга, шўрга чидамлилиги, шўрланишининг физиологик жараёнларга таъсири, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига чидамлилиги, захарланишда ўсимликлардаги физиологик ўзгаришлар, кислород етишмовчилигига, нурланишга, касалликларга чидамлилиги ҳақида маълумотлар келтирилган.