Республикамиз мустақилликка эришганидан кейин юртимизнинг барча гўшаларида изчил янгиланишлар ва ўзгаришлар амалга оширилди. Барча сохаларда бўлгани каби қурилиш сохасида хам кўплаб ўзгаришлар, ривожланишлар амалга оширилди. Юртимизнинг барча жойларида барпо этилаётган турар-жой ва жамоат бинолари бунга ёрқин мисол бўлади. Шуни алохида таькидлаш керакки, кейинги йилларда республикамизда қурилишга бўлган этиборнинг ортиши кўплаб четэл сармоядорланинг этиборини тортмасдан қолмади.