Нопсихологик йўналишда таълим олаётган бакалаврларга психология фанидан оладиган билимлар ҳажми Намунавий дастурда (2004 й) белгилаб берилган ва ушбу маъруза матнида режалаштирилган мавзулар бугунги ҳаётимиз ва фаолиятимизнинг энг долзарб муаммоларини ўз ичига олади.
Мазкур фанни ўрганиш даврида билим, кўникма ва малака, тушунчалар, атамалар, илғор ғоялар ва Ўзбекистонлик психолог олимлар, чет эл психологларининг олиб борган тадқиқотлари ва улар юзасидан берилган хулосаларни таҳлил қилиш имконияти яратилади.