Банан, апельсин, киви каби субтропик ва тропик мевалар бугун ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Илғор миришкор ва боғбонлар аллақачон бу ўсимликларни заминимизда ҳам етиштиришга улгуришди. Аммо дунё кенг. Унда ҳали биз кўрмаган, ҳатто тасаввур қила олмаган субтропик мевалар борки, уларни кўриниши, ранги сизда антиқа тасаввур қолдиради. Таъм борасида эса ўзига хос.