Республикамизда хозирги кунга келиб техника шу даражада ривожланиб кетдики, хатто автомабил йўллари қурилишида ҳам замонавий автомашиналар ёрдамида янги йўлларни барпо этишда юксак даражага эришмоқда. Ўзбекистонда транспорт турлари ва тизимини ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Чунки, транспорт иқтисодиётнинг қон томири асосий харакатга келтирувчи омилидир. Мамлакатимизда автомабил йўллари узоқ йўлларимизни яқин қилишда; бажариладиган ишларни вақтида амалга оширишда, давон йўлларда масофани қисқартириш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида тағлар орасидан тунел йўллар ўтказишда, олис манзилимизни яқинлаштирмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатда траспорт корхоналари давлат иштирокидаги акциядорлик компаниялари, корпорациялари, очиқ турдаги акциядорлик, маъсулияти чекланган жамиятларга жамоа корхоналарига айлантирилди. Республика ҳуддида барча транспорт турларининг юк ва йўловчи ташиш ишларини мақбул ҳолга келтириш, самарадорлигини ошириш, коммуникацияларни жадал ривожлантириш, транспортда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида 2004 йил 11 октябр куни «Ўзбекистон транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси» ташкил этилди. Уюшма таркибига Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги, Ўзавтойўл компанияси, транспорт коммуникациялари қурилиши билан шуғулланувчи республика лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари кирган.