Мустақил тараққиёт йўлимизнинг ўтган йигирма беш йили давомида биз ўз олдимизга олий мақсад қилиб қўйганимиз -озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон турмуш барпо этиш борасида кенг бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқдамиз. Бирор бир соҳа йўққи, бироз бўлсада эътибордан четда қолган бўлса. Ана шу мақсад йўлида маънавиятимизни юксалтиришга, ҳар бир инсон қалбида юксак маънавият, эзгулик ва бунёдкорлик ҳиссини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар биримизнинг онгу – шууримизда маънавият юксаклиги қанчалик мустаҳкам бўлса, азал-азалдан аждодларимиз учун ёт бўлган жоҳиллик, худбинлик, шафқатсизлик иллатлари биздан йироқ бўлади