Тарбиячи устозларимиз бошқаларнинг ақл-идрокини ўстириш, маърифат зиёсидан бахраманд қилиш, ҳақиқий ватанпарвар фукаро этиб етиштириш учун , аввало тарбиячиларнинг ўзи ана шундай талабларга жавоб бериши, ана шундай фазилатларга эга бўлиши керак. Бу тенгсиз, ўз навбатида ўқитувчи-тарбиячиларнинг юксак касбий ва шахсий фазилатларига эгша бўлиши тақозо этади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи олдига қўйилган вазифалар ўта мураккаб, маъсулияти айни пайтда шарафлидир. Ривожланган давлатлар сафларидан ўрин олишини ўз олдига мақсад қилиб қўйилган Республика халқ хўжалигининг барча тармоқлари каби таълим сохасида ҳам илгор технологияларини жорий этиш ва шу орқали таълим мазмунини жахон андозалари даражасига олиб чиқишга харакат қилмоқда.